Ўзбекистон | 09:46 / 27.10.2021
1834
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда ҳайдовчи велосипедда ҳаракатланаётган фуқарони уриб қочиб кетди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Жиззах вилояти Бахмал туманида ҳайдовчи велосипедда ҳаракатланаётган фуқарони уриб, қочиб кетган. Оқибатда фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бахмал тумани «Барлос» ҚФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-238 Самарқанд – Булунғур – Турон – Аламли автомобиль йўлининг 7-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Номаълум ҳайдовчи йўл четида велосипедда ҳаракатланиб кетаётган, Барлос қишлоғида яшовчи фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув давомида мазкур жиноятни Бахмал тумани «Оқтош» ҚФЙда яшовчи шахс томонидан содир этилгани аниқланган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид