Жаҳон | 16:30 / 29.10.2021
14991
1 дақиқада ўқилади
Toyota ўзининг илк электромобилини намойиш этди
Toyota bZ4X Европа бозорига 2022 йилда чиқарилади.
Япониянинг Toyota компанияси оммавий тарзда ишлаб чиқариладиган bZ4X электромобилини намойиш этди.
Компания матбуот хизматининг хабар беришича, электромобиль TNGA-e модулли платформаси асосида тайёрланган.
Toyota bZ4X иккита версияда ишлаб чиқарилади. Базавий версияси қуввати 204 от кучига тенг электр двигателга эга бўлади. Топ версиясига эса ҳар бирининг қуввати 109 от кучига тенг иккита электр мотор ўрнатилади.
Аккумуляторлар сиғими 71,4 кВт/с бўлиб, бир марта қувватланиш орқали 460-500 километргача йўл юриш имконини беради.
Toyota bZ4X Европа бозорига 2022 йилда чиқарилади.
Мавзуга оид
15:53 / 01.03.2024
Бир йилда 10 миллион автомобил сотиб рекорд ўрнатган компания – Toyota музейига саёҳат
21:25 / 25.02.2024
Болалик орзусидан жаҳон саҳнасигача. Toyota тарихи ҳақида
12:00 / 13.08.2023
Тошкентда Toyota Tashkent City дилерлик маркази очилди
07:35 / 27.07.2023