Ўзбекистон | 09:52 / 02.11.2021
5465
2 дақиқада ўқилади

Психотроп моддаларнинг катта миқдордаги ноқонуний муомаласига чек қўйилди

Октябр ойи сўнгида ДХХ ва Давлат божхона қўмитаси томонидан биргаликда ўтказилган бир нечта тадбир давомида катта миқдордаги психотроп моддалар муомаласига чек қўйилган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

Фото: ДХХ

Хусусан, жорий йилнинг 26 октябр куни Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар У.Т. ва М.М.дан кучли таъсир қилувчи, психотроп модда бўлган 7504 дона “Регапен” дори воситаси олиб қўйилган. Шунингдек, тадбир давомида У.Т.нинг кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаш жойидан 1650 дона “Тропикамид”, 5617 дона “Селофен” ва 756 дона “Регапен” дорилари борлиги аниқланган ва процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.

28 октябрь куни яна бир ҳолат қайд этилган бўлиб, унда фуқаролар Ж.З., К.Ж. ва Х.К. тезкор тадбир давомида ушланиб, улардан 1310 дона “Тропикамид”, 2100 дона “Регапен” ва 510 дона “Селофен” дори воситалари олиб қўйилган.

Бундан ташқари, 30 октябр куни ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Ш. ва Ш.М.нинг автомашинаси кўздан кечирилганда автомашинадан 2000 дона “Тропикамид” ва яшаш манзилидан 4070 дона “Селофен” ва 300 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланган ва процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.

Фото: ДХХ
Фото: ДХХ
Фото: ДХХ

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид