Жаҳон | 19:49 / 15.11.2021
5023
1 дақиқада ўқилади

Хитой мамлакатда авж олган коронавируснинг дельта вариантига қарши курашмоқда

17 октябрдан 14 ноябргача бўлган вақт оралиғида мамлакатда 1308 та инфекция юқтириш ҳолати аниқланган. Касаллик тарқалиши авж олган ёз фаслида 1280 та ҳолат қайд этилганди.

Фото: Reuters

Хитой “дельта” штамми келтириб чиқарган COVID-19нинг кенг тарқалишига қарши курашмоқда, деб хабар берди Reuters агентлиги.

Агентликнинг маълумотига кўра, 17 октябрдан 14 ноябргача бўлган вақт оралиғида мамлакатда 1308 та инфекция юқтириш ҳолати аниқланган. Касаллик тарқалиши авж олган ёз фаслида 1280 та ҳолат қайд этилганди.

Маълум қилинишича, бу Хитойда “дельта” штамми вирусининг энг кенг тарқалиши бўлиб, 21 провинция, регион ва муниципалитетни қамраб олган.  

Хитой ҳукумати вирус тарқалишини аҳолини оммавий тест қилиш ва шифохоналарни мақсадли ёпиш йўли орқали тўхтатишга уринмоқда. Хитой шунингдек, саёҳатларни чеклади ва текширувларни кучайтирди.

Мавзуга оид