Жаҳон | 23:32 / 23.11.2021
5416
1 дақиқада ўқилади

Сомалида қурғоқчилик сабабли фавқулодда гуманитар ҳолат эълон қилинди

БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда Сомалида 2,3 млн киши ёки аҳолининг 18 фоизи меъёрида овқатланиш учун етарлича озиқ-овқатга эга эмас.

Фото: CC BY-NC-ND / ICRC / Mohamed Abdikarim

Сомали бош вазири Муҳаммад Ҳусайн Робле давом этаётган қурғоқчилик сабабли мамлакатда фавқулодда гуманитар ҳолат эълон қилди.

“Ҳозиргина фавқулодда гуманитар ҳолат режимини эълон қилдим. Мамлакатнинг барча фуқароларини ҳамда халқаро ҳамжамиятни қурғоқчиликдан жабр чекаётган сомалиликлар аҳволини енгиллаштириш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақираман”, — деди у.

БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда Сомалида 2,3 млн киши ёки аҳолининг 18 фоизи меъёрида овқатланиш учун етарлича озиқ-овқатга эга эмас.

Бу йил қурғоқчилик оқибатида 100 мингга яқин киши уйларини тарк этиб, бошқа ҳудудларга кўчишга мажбур бўлди.

Мавзуга оид