Ўзбекистон | 10:28 / 23.11.2021
9057
2 дақиқада ўқилади

Юридик техникум битирувчиларини ОТМга қабул қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Адлия вазирлиги юридик техникуми битирувчиларини юриспруденция йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига қабул қилишга оид низом тасдиқланди.

Фото: Kun.uz

Ҳужжатга кўра, ҳудудий адлия органлари ҳар йили 10 июнгача юридик техникум битирувчиларига йўлланма бериш масаласини кўриб чиқиш учун комиссия тузади. Битирувчилар йўлланма олиш учун комиссияга 20 июнгача онлайн платформа орқали мурожаат қилади.

Аризалар 20 июндан 30 июнгача қуйидаги асосий талаблар бўйича кўриб чиқилади: ҳар бир фан бўйича рейтинги 71 ва ундан юқори бўлиши (сиртқи ёки масофавий таълимда ўқиганлар учун 85 ва ундан юқори); чет тилини B2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи сертификати бўлиши; маънавий-маърифий ва жамоат ишлари, лойиҳалар ва танловларда фаол иштирок этган, шахсий ютуқлар мавжуд бўлиши; ички тартиб-қоидаларга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши керак;

Йўлланма олганлар ҳужжатларини 5-25 июлда ОТМга онлайн юборади. Йўлланма олганлар билан якка тартибдаги суҳбат 10-25 августда ўтказилади. Суҳбатда мамлакатдаги ислоҳотлар моҳияти, ихтисосликни танлашдаги мотивация, шахсий-касбий хусусиятлар, юридик билимлар аниқланади ва баҳоланади.

Суҳбат натижалари 30 августгача абитуриентни ўқишга қабул қилиш учун тегишли ОТМга юборилади.

Мавзуга оид