Бухорода қарийб 11 млн сўмлик пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди
Бухоро туманида ўтказилган тадбирда кўп миқдордаги пиротехника воситалари тарқалишининг олди олинган. Бу ҳақда Миллий гвардия Бухоро вилояти бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 23 ноябрь куни соат 21:30 ларда Бухоро туманининг Работиқалмоқ маҳалласи ҳудудида картон қути кўтариб кетаётган фуқаро Ж.Т. тўхтатилиб, қутида нима борлиги сўралган. У пиротехника воситаларини олиб кетаётганлигини маълум қилган. Холислар иштирокида кўздан кечирилганда фуқаро ёнида 48 қути “Трения” “пақилдоқ”лари борлиги аниқланган.
Шунингдек, Ж.Т. ихтиёрий равишда яшаш хонадонидан 51 қути “Трения” ҳамда “Британик” пиротехника воситаларини тақдим қилган. Ундан жами 99 қутида 59 400 дона пиротехника воситаси ҳужжатлаштириб олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухоро шаҳрида ҳам пиротехника савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга тушганди.
Мавзуга оид
11:39 / 29.08.2024
Пиротехниканинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кучайтирилди
12:42 / 10.07.2024
Ўзбекистонда пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади
10:48 / 29.01.2024
17 млн сўмгача жарима – пиротехника буюмларининг ноқонуний савдоси учун жавобгарлик кучайтирилади
07:35 / 09.01.2024