Бухорода 70 ёшли фуқаро қўшнисининг қотилига айланди
24 ноябрь куни Ғиждувон туманида мудҳиш қотиллик жинояти содир этилди. 70 ёшли фуқаро ўзаро жанжал оқибатида 55 ёшли қўшнисини ўроқ билан уриб, ўлдириб қўйган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳолат Ғиждувон туманининг Гаждумак маҳалласида, 2021 йил 24 ноябрь куни эрталаб содир бўлган. 1951 йилда туғилган фуқаро А.М. ўз хонадони олдидаги дарахтларни бутаётган вақтида қўшниси, 1966 йилда туғилган фуқаро Ж.М. (аёл) уйидан чиқиб келган ва буталган дарахтнинг ўзига тегишли эканини иддао қилган. Қўшнилар ўртасида жанжал келиб чиққан. А.М. қўлидаги ўроқ билан Ж.М.нинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба қасддан уриб, унга тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан судга оид тиббий, криминалистика ҳамда биология экспертизалар тайинланган бўлиб, туман прокуратураси томонидан фуқаро A.M.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
25 ноябрь куни Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамов, ИИБ бошлиғи Шуҳрат Алиев ҳамда тегишли масъуллар иштирокида маҳаллада жиноят муҳокамаси ўтказилган. Муҳокамада ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари бирма-бир таҳлил қилиниб, келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш учун масъулларга аниқ кўрсатмалар берилган.
Мавзуга оид
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
19:18 / 02.11.2024
Арчазордан топилган одам боши – Қўштепадаги қотиллик тафсилоти
19:02 / 31.10.2024
Навоийдаги чўлда 10 нафар йигит пичоқлашди
11:44 / 30.10.2024