Ўзбекистон | 08:11 / 01.12.2021
34455
1 дақиқада ўқилади

Ноябр ойи учун «палов индекси» эълон қилинди

Энг қиммат ош Тошкент шаҳрида ва энг арзон ош Наманган вилоятида кузатилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz

Маълум қилинишича, қўмита томонидан 2021 йил ноябр ойи учун ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, 1 порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича кўриниш олди:

  • Қорақалпоғистон Р. – 15 700 сўм;    
  • Андижон вилояти – 17 800 сўм;    
  • Бухоро вилояти – 21 300 сўм;     
  • Жиззах вилояти –19 000 сўм;    
  • Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм;     
  • Навоий вилояти – 15 300 сўм;     
  • Наманган вилояти – 14 700 сўм;    
  • Самарқанд вилояти – 20 000 сўм;    
  • Сурхондарё вилояти – 19 600 сўм;    
  • Сирдарё вилояти – 18 700 сўм;    
  • Тошкент вилояти – 20 500 сўм;   
  • Фарғона вилояти – 17 000 сўм;
  • Хоразм вилояти – 19 400 сўм;
  • Тошкент шаҳри – 24 300 сўм.   

Мавзуга оид