Ўзбекистон | 10:01 / 01.12.2021
17525
2 дақиқада ўқилади

Транспорт олд қисмига монитор ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди

Фото: drive2.ru

"Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун президент томонидан имзоланди.

  • Ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.
  • Ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 км чегириб ташлаб жазо қўлланади.
  • Ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди. Мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан кучга киради.
  • Транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди.
  • Валюталарни ноқонуний олганлик учун жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди, илгари қатъий базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари эди.
  • Автомобилда йўловчиларни лицензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари этиб белгиланди, илгари базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 100 бараваригача эди.

Мавзуга оид