Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кичик ёши 14 ёш этиб белгиланди
“Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, киритилган ўзгартиришлар билан 13 ёшга тўлган шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши бекор қилинди.
Илгари 13 ёшга тўлган шахслар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Шунга кўра, жиноий жавобгарликка тортиш 14 ёшдан бошланади.
16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали содир этилганда оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланди.
Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилишда педагог билан бир қаторда психолог ҳам қатнашиши белгиланди.
Мавзуга оид
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024
Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
18:34 / 04.10.2024
Креатив иқтисодиёт соҳаларидаги фаолият йўналишлари қонун билан белгиланди
14:21 / 02.10.2024