Тошкент вилояти айрим туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
Тошкент вилоятида «Янгиер-Тошкент» магистраль газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқлангани сабабли, магистраль газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
«Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу газ тўхтатилиши (авария) ҳолати сабабли 2021 йил 14 декабрь соат 18:00 дан 15 декабрь 7:00 гача Тошкент вилоятидаги Олмалиқ шаҳри, Оҳангарон, Янгийўл, Бўка, Юқори Чирчиқ туманларидаги 36 454 та аҳоли истеъмолчиларида табиий газ пасайиши ва 8 776 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти тўхтатилди.
Шу билан бир қаторда, 41 та АГТШК корхоналари, 8 та ғишт ишлаб чиқариш заводлари ҳамда ижтимоий соҳага эга бўлмаган 241 та ташкилот ва корхоналар газ тармоғидан вақтинча тўхтатилди.
«Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
«Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида ИИВнинг ўқ отиш полигони қурилади
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:41 / 02.11.2024