Жаҳон | 10:17 / 21.12.2021
9944
1 дақиқада ўқилади

Япон олимлари қариликка қарши вакцина ишлаб чиқишди

Япон олимлари қаришни секинлаштирувчи вакцина ишлаб чиқишди. Бу ҳақда Nature Aging нашри хабар берди.

Фото: Getty Images

Вакцина аминокислоталар ва “жонли” оқсил негизида ишлаб чиқилган. Вакцинанинг асосини пептид ташкил қилиб, у ёш ўтган сари қайта ишлаб чиқарилмайдиган ва инсон организмида тўпланиб борадиган эски ҳужайраларни (зомби-ҳужайралар) парчалай олади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, вакцина томирларда муаммолар, қанд касаллиги, семириш ёки ёш билан боғлиқ муаммоларга эга одамларга ёрдам бериши мумкин.

Восита сичқонларда синовдан ўтказилган. Синовлар вақтида кемирувчилардаги зомби-ҳужайралар сони қон томирлари деворларининг қаттиқлиги камайгани ҳисобига қисқарган.

Аввалроқ Япониянинг Кобе университети олимлари B2 витамини ҳужайралар қариши олдини олиши мумкинлигини маълум қилишган.

Мавзуга оид