Ўзбекистон | 11:44 / 22.12.2021
13229
1 дақиқада ўқилади

Оқдарё туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд вилояти Оқдарё туманига янги ҳоким тайинланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бугун, 22 декабр куни Оқдарё туманида халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган ва унда ташкилий масала кўрилган.

Оқдарё тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Нажмиддин Сулаймонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.

Сессияда депутатлар томонидан Шерзод Қудратов номзоди Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.

Мазкур тайинловгача Ш.Қудратов Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Булунғур туманига ҳам янги ҳоким тайинланган. Шунингдек, Бухоро вилояти Ромитан тумани, Наманган вилояти Косонсой туманига ҳам янги ҳоким тайинланган.

Мавзуга оид