Афғонистонга жўнатилган инсонпарварлик ёрдами таркиби маълум қилинди
Бугун Ўзбекистондан Афғонистонга 63 та вагонга ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари жўнатилди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича юкларнинг асосий қисмини озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил этган.
Бугун, 23 декабр куни Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик юклари юборилди. 63 та вагондан иборат поездга ортилган юклар Термиз шаҳридаги "Айритом" халқаро чегара ўтказиш пунктидан Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнатилди.
Қайд этилишича, ушбу инсонпарварлик ёрдами 1000 тонна ун, 60 тонна шакар, 200 тонна гуруч, 10 минг дона ёғ, 26 минг 500 дона мураббо, 26 минг 200 дона сабзавот консерваси, 30 тонна пишириқ, 14 минг 200 дона бир марталик тайёр овқат (доширак), 20 минг дона аёллар ва эркаклар кийими, 15 минг дона эркаклар, аёллар ва болалар пайпоғи, шунингдек, кўмир ёқилғисидан иборат бўлган.
Инсонпарварлик юкларини юбориш муносабати билан Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги темир йўл станциясида Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари Мулла Шер Муҳаммад Аббос Станикзай, Балх вилояти губернатори Қудратилло Aбу Ҳамза, Кунар вилояти губернатори Мавлави Қосим ва бошқа расмийлар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
18:05
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024
Қўштепа канали бўйича афғон-ўзбек музокараларнинг учинчи босқичи Тошкентда ўтказилади
10:00 / 02.11.2024