Ўзбекистон | 08:29 / 21.01.2022
9650
1 дақиқада ўқилади

2021 йилда қайси ҳудудда энг кўп ажрашиш қайд этилгани маълум бўлди

2021 йилда 39 227 та никоҳдан ажрашиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Shutterstock

Қайд этилишича, ҳар 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажрашиш коэффициенти бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида (2,0 промилле) ва Сирдарё вилоятида (1,6 промилле) кузатилди. 

2021 йилда республика ҳудудлари бўйича қайд этилган никоҳдан ажрашиш ҳолатлари сони энг кўп Тошкент шаҳрида кузатилди – 5571 та ҳолат.

Кейинги ўринлардан 4285 та никоҳдан ажрашиш ҳолати қайд этилган Фарғона вилояти ва 4149 та никоҳдан ажрашиш ҳолати кузатилган Самарқанд вилояти жой олди.

Республиканинг бошқа ҳудудлари бўйича қайд этилган никоҳдан ажрашиш ҳолатлари сони қуйидагича кўриниш олди:

  • Тошкент вилояти – 4067 та;
  • Андижон вилояти – 3931 та;
  • Наманган вилояти – 3153 та;
  • Қашқадарё вилояти – 2867 та;
  • Сурхондарё вилояти – 2264 та;
  • Бухоро вилояти – 2080 та;
  • Хоразм вилояти – 1504 та;
  • Қорақалпоғистон Р. – 1442 та;
  • Сирдарё вилояти – 1411 та;
  • Жиззах вилояти – 1279 та;
  • Навоий вилояти – 1224 та.

Мавзуга оид