Навоийда 2021 йилда 50 та автобекат қурилган
Навоий вилоятида 2021 йилда 50 та янги автобекат қурилган ва вилоятдаги автобекатлар сони қарийб 500 тага етган. Бу ҳақда вилоят Транспорт бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Таъкидланишича, ўтган йил якунига кўра вилоятда жами 91 та йўловчи ташиш йўналишлари мавжуд. Уларнинг 7 таси янги очилган ҳамда 6 та автобус ва 18 та Damas машиналари жойлаштирилган. 2021 йилда вилоятда юк айланмаси 1 320,6 млн.тн/км, йўловчи ташиш айланмаси эса 14 444,4 млн.йўловчи/км.ни ташкил этган.
Шунингдек, 2021 йилда бошқарма томонидан ноқонуний йўловчи ташиш ҳолатларини аниқлаш бўйича қарийб 600 маротаба рейд тадбирлари ўтказилган. Уларда 1 814 та лицензиясиз йўловчи ташиш ҳолатлари аниқланган.
Матбуот анжуманида бошқарма раҳбарияти томонидан Навоий шаҳридаги йўловчи ташиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам жавоб қайтарилди. Хусусан, вилоят марказида Damas машиналаридан босқичма-босқич воз кечилиб, уларнинг ўрнига микроавтобус ва автобуслар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
08:10 / 22.10.2024
Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади
18:45 / 11.10.2024
Тошкентда мултимедиа тизимига эга автобус бекатлари ўрнатилади
08:18 / 16.08.2024
Тошкентда Zeekr автомашинаси йўл четидаги автобус бекатига бориб урилди
07:56 / 19.07.2024