Ўзбекистон | 08:29 / 26.01.2022
3627
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Тошкент - Сочи йўналиши бўйича мунтазам қатновларни тиклайди

Uzbekistan Airways 30 январдан Тошкент-Сочи-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар тикланишини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Авиакомпания тақдим этган маълумотга қараганда, парвозлар ҳафтасига бир маротаба - якшанба кунлари амалга оширилади.

Билдирилишича, мазкур йўналиш бўйича авиачипталар нархи бир томонга 1 883 446 сўмдан (багажсиз) ва 2 067 881 сўмдан (багаж билан), шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 573 113 сўмдан (багажсиз) ва 3 941 982 сўмдан (багаж билан) бошланади.

Аввалроқ, Ўзбекистондан Қозоғистонга барча парвозлар тикланганди.

19 январдан Тошкент-Олмаота-Тошкент, Самарқанд-Олмаота-Самарқанд, Нукус-Актўбе-Нукус, Урганч-Ақтау-Урганч, Нукус-Ақтау-Нукус, Тошкент-Нур-Султон-Тошкент йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновлар жадвалга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Мавзуга оид