Бухорода 1500 долларга фуқаронинг ўқишини кўчириб бермоқчи бўлган шахс ушланди
Когон туманида фуқарони чет давлатга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро А.Х. фуқаро Ш.ни Қозоғистондаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик ваколатли танишлари орқали ўқишини Ўзбекистондаги университетлардан бирига кўчириб бериш эвазига 1 500 АҚШ доллари сўраган. У келишилган пулни олаётганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бухоро ва Самарқанд вилоятида фуқароларни техникумга ўқишга киритиб қўйишни айтиб, пул олганлар ушланганди.
Мавзуга оид
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
13:45 / 09.10.2024
Бухорода болалар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди
22:36 / 26.09.2024