Бухорода келишмовчилик сабабли онасини бўғиб ўлдирган ўғил қамоққа олинди
Когон шаҳрида мудҳиш қотиллик жинояти содир этилди. 52 ёшли фуқаро 73 ёшли онасини бўғиб ўлдирган. Бунга оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани таъкидланмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, воқеа 8 февраль куни содир бўлган. Когон шаҳрининг Бухоройи Шариф маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган Ч.Ў. ўз уйида 1949 йилда туғилган онаси Н.О.ни оилавий келишмовчилик сабаб қўллари билан бўғиб ўлдирган.
Ҳолат юзасидан Когон шаҳар прокуратураси томонидан суд тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Ч.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у қамоққа олинган.
10 феврал куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Шуҳрат Алиев бошчилигида жиноят содир бўлган маҳаллада кенг жамоатчилик иштирокида мазкур жиноят муҳокамаси ўтказилган ҳамда ҳудудда келгусида бу каби оғир турдаги жиноятларнинг олдини олиш борасида тегишли масъулларга кўрсатмалар берилган.
Кейинги вақтда Бухорода ўз яқинларига тан жароҳати етказиш, уларнинг қотилига айланиш ҳолати кўпайиб бормоқда.
Хусусан, 2022 йил 4 январ куни Ромитан туманида 38 ёшли фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда ўз акасининг турмуш ўртоғини пичоқлаган. 2021 йил 27 ноябр куни Ғиждувон туманида 46 ёшли фуқаро ўзаро келишмовчилик сабабли ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғига оғир тан жароҳати етказиб, унинг қотилига айланган.
2021 йилнинг 30 декабрь куни эса Ғиждувон туманининг Денов маҳалласида 41 ёшли фуқаро маст ҳолатда 17 ёшли ўғлига ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида ўғли туман касалхонасида вафот этган.
Мавзуга оид
11:34 / 08.10.2024
Бухорода икки ишчи ток уриши оқибатида ҳалок бўлди
17:13 / 12.08.2024
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди
16:34 / 21.07.2024
Бухорода хориждаги эрига жаҳл қилиб, болаларини калтаклаган аёлга жазо қўлланди
10:17 / 10.07.2024