Ўзбекистон | 08:42 / 10.02.2022
6257
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон гуруч импортини 14 минг тоннага оширди

Гуруч импорти 14,4 минг тоннага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Getty Images

Қўмита хабарига кўра, 2021 йилда  Ўзбекистон 14 та хорижий давлатлардан қиймати 7,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 28 минг тонна гуруч импорт қилган. 

Қайд этилишича, гуруч импорти 2020 йил билан солиштирилганда 14,4 минг тоннага ошган.

2021 йилда Ўзбекистон энг кўп гуруч импорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда – 27,6 минг тонна. 

Кейинги ўринлардан 248,2 тонна гуруч олиб келинган Покистон ва 60 тонна гуруч импорт қилинган Хитой жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • БАА – 25 тонна;
  • Ҳиндистон – 23 тонна;
  • Россия – 19 тонна.

Аввалроқ, бир қанча товарларни Ўзбекистонга олиб киришда импорт божи бекор қилинганди.

Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда импорт божининг ноль ставкаси қўлланадиган товарлар рўйхатида 1006-товар позициясида кўрсатилган гуручдан ташқари бошқа усулларда қайта ишланган (масалан, оқишоқ ёки янчилган кўринишда пўсти тозаланган, босилган, ёрма қилиб қайта ишлов берилган, (оқланган) бошоқли донлар ҳам бор.

Мавзуга оид