2021 йилда қайси ҳудудда энг кўп полиз экинлари етиштирилгани маълум қилинди
2021 йилда қайси ҳудудда энг кўп полиз экинлари етиштирилгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йил январь-декабрь ойларида республикада 2,3 млн тонна полиз экинлари етиштирилган.
Ҳудудлар кесимида етиштирилган полиз экинлари ҳажми бўйича Сурхондарё вилояти етакчилик қилмоқда - 320,3 минг тонна.
Кейинги ўринлардан 269,5 минг тонна полиз экинлари етиштирилган Жиззах вилояти ва 260,8 минг тонна полиз экинлари етиштирилган Сирдарё вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича:
Қорақалпоғистон Р. – 164,8 минг тонна;
Андижон вилояти – 178,7 минг тонна;
Бухоро вилояти – 181,3 минг тонна;
Қашқадарё вилояти – 177,1 минг тонна;
Навоий вилояти – 98,7 минг тонна;
Наманган вилояти – 123,8 минг тонна;
Самарқанд вилояти – 150,8 минг тонна;
Тошкент вилояти – 54,8 минг тонна;
Фарғона вилояти – 142,6 минг тонна;
Хоразм вилояти – 157,9 минг тонна.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024