Ўзбекистон | 12:13 / 21.02.2022
11632
2 дақиқада ўқилади

Марказий банкнинг Андижон вилояти бош бошқармасига бошлиқ тайинланди

Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Пахтаобод туманига ҳоким этиб тайинланган марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи Элёрбек Усмонов ўрнига янги раҳбар тайинланди.

Ойбек Исақов Марказий банкнинг Андижон вилояти бош бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди. У тайинловга қадар Шаҳрихон тумани «Дориломон» маҳалла фуқаролар йиғини тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритаётган эди.

О.Исақов 1986 йил Андижон вилоятининг Балиқчи туманида туғилган. 2008 йил Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2018 йил Банк-молия академиясини тамомлаган.

Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда акциядорлик тижорат «Турон» банки Навоий филиали жамғарма амалиётлари шуъбаси назоратчиси вазифасидан бошлаган.

У 2006 йилдан 2019 йилга қадар «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банк Андижон вилоят филиали нақд пул маблағлари берилишини мониторинг қилиш шуъбаси мутахассисидан «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банк Андижон вилоят филиали бошлиғигача бўлган турли лавозимларда фаолият олиб борган.

2019 йилдан эса «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. Тайинловга қадар эса Шаҳрихон тумани «Дориломон» маҳалла фуқаролар йиғини тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритаётган эди.

Мавзуга оид