Ўзбекистон | 12:26 / 23.02.2022
4325
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятининг собиқ прокурори Зарбдор туманига прокурор этиб тайинланди

Бунгача у Хоразм ва Самарқанд вилояти прокурори лавозимларида ишлаганди.

Фото: Жиззах вилояти прокуратураси

Жиззах вилояти прокуратурасининг хабар беришича, Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Равшан Машарипов Зарбдор туман прокурори лавозимига тайинланган.

Вилоят прокурори И.Эргашхўжаев томонидан Р.Машарипов туман прокуратураси ходимларига, ИЖҚК департаменти ва МИБ туман бўлими бошлиқларига, туман сектор ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарларига таништирилган.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Машарипов 2020 йил ноябр ойида Самарқанд вилояти прокурори этиб тайинланганди. Унгача эса Сирдарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Жорий йил 15 феврал куни Машариповнинг ўрнига Жаҳонгир Ҳотамов унинг ўрнига Самарқанд вилояти прокурори этиб тайинланди.

Маълумот учун, айни пайтда Зарбдор туманини Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Зафар Рўзиев бошқармоқда. У 2013-2019 йиллар оралиғида Қашқадарё вилояти ҳокими бўлган. 

Мавзуга оид