Беруний туманига 50 млрд сўм қўшимча маблағ ажратамиз – президент
Қорақалпоғистонда ташриф билан бўлиб турган президент Беруний тумани муаммолари бўйича тўхталиб ўтди.
“Саудия Арабистони билан 4 млрд долларлик лойиҳаларимизни бошладик. Улар ҳам Қорақалпоғистон аҳолиси фаровонлигига хизмат қилади. Бундан 5-6 йил олдин биздан умуман тўғридан-тўғри инвестиция йўқ эди, бори ҳам давлат кафолати билан келган. Давлат кафолати дегани, коррупция дегани.
Беруний туманига мен қуруқ келмадим, зарур пулларни таъминлаб бераман. Туманнинг ўзига қўшимча 50 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилади. Лекин бу пулни қаерга ишлатамиз, қандай ишлатамиз, қаерда иш ўринлари яратамиз? Мана бу саволларга бугун жавоб топиш керак. Туманнинг ўзида расмий маълумотга кўра 7700 ишсизлик, лекин реал қараса 10 мингдан ортиқ аҳоли ишсиз. Қирқта маҳалла учун қандай қилиб энди бунча иш ўрни яратамиз?
Инвестицион лойиҳалар билан бирга туманга 100 млрд сўм маблағ кириб келади. Лекин ўйламанглар, ҳеч жойда ортиқча маблағ ётгани йўқ. Мен шу пулларни топиб беряпманми, уларни ҳалол-пок ишлатиб, халқимизни рози қилиш керак. Энди муаммоларни яшириб бўлмайди, уларни ечиш керак”, – президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
18:30 / 01.11.2024
Қорақалпоғистонда Lacetti каналга тушиб кетиши оқибатида уч йигит ҳалок бўлди
17:02 / 19.06.2024
Қорақалпоғистонда болаларни олиб кетаётган автомобил ЙТҲга учради
11:52 / 24.10.2023
Беруний тумани ҳокими лавозимидан олинди
18:25 / 29.08.2023