Ўзбекистон | 16:09 / 02.03.2022
8906
1 дақиқада ўқилади

Иркутскка учган йўловчилардан 61 нафарининг багажи Самарқанд аэропортида қолдириб кетилди

Самолётда учиш вазни чегаралангани бунга сабаб бўлган.

Фото: AP

«O‘zaviatsiya» агентлигининг хабар беришича, 2022 йил 28 феврал куни “IrAero” авиакомпанияси томонидан Самарқанд – Иркутск йўналиши бўйича Sukhoi Superjet 100 самолёти билан ИАЕ598 рақамли чартер парвози амалга оширилган.

Аниқланишича, Самарқанд аэропортидан жўнаб кетишдан олдин, самолёт экипажи томонидан маршрутдаги шамолнинг тезлиги ва йўналишини ҳисобга олган ҳолда етарлича ёнилғи қуйиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шу сабабли экипаж аъзолари Самарқанд аэропортидан жами 90 нафар йўловчи ва 423 кг юк билан учиб кетишган. Ушбу самолётда ўша куни учиш вазни чегаралангани сабабли 61 нафар йўловчининг багажи Самарқанд аэропортида бортга ортилмаган.

“IrAero” авиакомпаниясидан олинган маълумотларга кўра, йўловчиларнинг қолиб кетган багажларини “Сибир” авиакомпаниясининг 2022 йил 2 мартига режалаштирилган Самарқанд-Иркутск йўналишидаги чартер парвози билан етказилишига келишилган.

Мавзуга оид