Сирдарёда фуқарони ўқишга киритишини айтиб пул олган талаба ушланди
У фуқарони аввал Қозоғистондаги ОТМга ўқишга киритиб, сўнг ўқишни Тошкент иқтисодиёт университетига кўчириб беришини айтган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Оқолтин тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Тошкент ахборот технологиялари университети магистранти У.М. фуқаро Ў.О.нинг ишончига кириб, уни Чимкент давлат университетига ўқишга киритиб, сўнг ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишини кўчириб беришни ваъда қилиб, эвазига 900 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Наманган ва Сурхондарё вилоятларида хориждаги ОТМларидан ўқишни Ўзбекистондаги ОТМларга кўчириб беришини айтиб фуқаролардан пул олган шахслар ушланганди.
Мавзуга оид
22:25 / 20.10.2024
Фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбормоқда
15:12 / 20.10.2024
Ўзини банк ходими деб таништириб, фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
08:10 / 17.10.2024
ИИББ интернетдаги фирибгарликнинг янги кўринишидан огоҳлантирди
20:45 / 14.10.2024