Тошкент, Фарғона ва Наманган вилоятларида йирик миқдорда наркотик моддалар ҳамда тақиқланган дориларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Тошкент вилоятида икки нафар шахс 9,1 килограмм, Фарғона вилоятида эса ярим килодан ошиқроқ опий билан қўлга олинган. Яна бир неча фуқаро тақиқланган дори воситаларини олиб кетаётганда ушланган.
ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда Зангиота тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган 2 нафар фуқаро 9,1 килограмм опий гиёҳванд моддасини 54 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ушланган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, улар муқаддам тожикистонлик наркокурьер томонидан контрабанда йўли билан Ургут тумани ҳудудига ўтказилиб, хуфиёна жойга яшириб қўйилган ушбу опийни сотиб, пулини тожикистонлик наркосавдогарга етказиб беришлари эвазига 2700 доллари олишлари керак бўлган.
Тошкент вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда Зангиота туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган шахс Қозоғистондан олиб келинган 19 минг 360 дона “Трамадол” дори воситасини сотмоқчи бўлган вақтида ушланган.
Шунингдек, унинг ёнида қўшимча 40 дона ҳамда яшаш манзилида эса 20 минг 250 дона “Трамадол” таблеткалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Бундан ташқари, унинг жиноий шериги, муқаддам судланган, 1980 йилда туғилган шахс ҳам қўлга олинган.
Тезкор тадбир давомида олиб қўйилган жами 39 минг 650 дона “Трамадол” дори воситасининг умумий қиймати 800 миллион сўмни ташкил этади.
Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Тошлоқ тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “ВАЗ 2102” машинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган шахснинг ёнидан 465 грамм опий топилган.
Бундан ташқари, Олтиариқ тумани ҳудудида ҳаракатланаётган, Бувайда туманида истиқомат қилувчи, 1968 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Lacetti машинаси салонида 239 грамм гашиш гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, “Водил-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1972 йилда туғилган муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги машина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда унинг юкхонасида 1 786 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланган ва тегишли тартибда олиб қўйилган. Шунингдек, ушбу “Тропикамид” дори воситаларини Қирғизистондан олиб келган, муқаддам судланган, 1974 й.т. фуқаро ҳам ушланди.
Наманган вилояти Чуст туманида Сobalt машинаси кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Косонсой туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган шахсга тегишли целлофан пакетда 3.390 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги маълум бўлган.
Суриштирувлар давомида, кучли таъсир этувчи дорилар айланма йўллар орқали Қирғизистондан олиб ўтилгани аниқланган.
Қайд этилишича, юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:06
Тошкентдаги автобусга номаълум шахслар салон аёл ва эркаклар учун ажратилгани ҳақидаги постерни ёпиштириб кетди
11:35
18 ёшли хавфли рецидивист: Наманганда машина олиб қочган ўсмир озодликдан маҳрум қилинди
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
21:58 / 04.11.2024