Хитойда пандемия бошланганидан буён энг йирик коронавирус тарқалиши ҳолати қайд этилди
11 март куни мамлакатда икки йилдан бери илк бор 1100дан ортиқ касалланиш ҳолатлари қайд этилган.
Хитой Уҳанда COVID-19 пандемияси бошланганидан буён энг йирик коронавирус тарқалишига дуч келди, деб хабар берди Financial Times.
Хабарда айтилишича, 11 март куни мамлакатда икки йилдан бери илк бор 1100дан ортиқ касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Бир ҳафта олдин мамлакатда кунига 300дан камроқ ҳолат аниқланаётганди.
Чанчун шаҳрида 23та ҳолат қайд этилган. Аҳолиси 9 млн кишидан иборат шаҳар тўлиқ карантинга олинган.
Ҳукумат шаҳар аҳолисини уйларидан чиқмасликка чақирган ва 1200 ўринга мўлжалланган учта шифохона қурилишини бошлаган.
Шанҳайда бир суткада 75та янги ҳолат аниқланган. Мактаб ва боғчалар ёпиб қўйилган. Авиакомпаниялардан халқаро рейсларни бошқа шаҳарларга йўналтириш сўралган.
Расмий маълумотларга кўра, COVID-19 пандемияси бошланганидан буён Хитойда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 112 минг 900дан ортиқ ҳолат қайд этилган.
Мавзуга оид
20:39 / 13.11.2024
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
17:53 / 13.11.2024
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024