Ўзбекистон | 15:29 / 16.03.2022
11467
1 дақиқада ўқилади

Ёғингарчилик Тошкент вилоятининг Пискент ва Юқори Чирчиқ туманларидаги кўприкларга катта зарар етказди

Оҳангарон дарёсидаги сув одатдагидан кўпроқ ҳажмда оқаётганлиги сабабли, кўприкка ўз таъсирини кўрсатиб, қирғоқнинг ювилишига олиб келган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилояти ҳокимияти ахборот хизматининг маълум қилишича,  Юқори Чирчиқ туманидаги Қизилсой маҳалла фуқаролари йиғини ҳудуди ҳамда Пискент тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Ўш – Гулистон” автомобиль йўлининг 107-километридаги кўприклар ўз мустаҳкамлигини йўқотган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

“Ҳозирда автомобил ҳаракатлари тўхтатилиб, хавфни бартараф этиш мақсадида ФВБ, ЙҲХБ, “Йўллардан фойдаланиш” УК, туман ҳокимликлари ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.” - дейилади хабарда.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Аввалроқ, “Амирсой”га олиб борувчи йўлда тупроқ кўчганлиги хабар қилинган эди.

Мавзуга оид