Иқтисодиёт | 08:44 / 21.03.2022
23418
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд долларга тенг бўлди
2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмасида экспорт 4,1 млрд долларни ташкил қилди.
Экспорт таркибида маҳсулотлар 3,7 млрд долларни, хизматлар эса 348,5 млн долларни олиб келган.
Бундан ташқари, ташқи савдода импорт ҳажми 4,6 млрд долларни ташкил этди. Бунда, маҳсулотлар – 4,3 млрд доллар, хизматлар – 304,6 млн доллар.
Бундан аввал Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг юқори ўринни эгаллаган 10 та давлат маълум қилинганди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024