Жамият | 10:49 / 03.04.2022
7939
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда жамоат транспорти бўлган автобусни маст ҳолда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди

Ҳайдовчига МЖтКнинг тегишли моддаси билан чора кўрилиб, автобус вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойланган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 2 апрель куни соат 15:30ларда Гулистон шаҳар ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб келаётган Isuzu автобуси тўхтатилган.

Ҳужжатларни текшириш давомида ҳайдовчининг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келгани сабаб ходимлар уни мастлик ҳолати бўйича текширувга таклиф қилишган. Текширув натижаларига кўра, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган О.Н. маст ҳолдалиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми ҳамда 131-моддаси тартибида маъмурий баённома тузилган. Ушбу кодекснинг 291-моддасига асосан автобус вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

 

Мавзуга оид