Ўзбекистон | 14:46 / 13.04.2022
14579
1 дақиқада ўқилади

«Ўздонмаҳсулот»га янги бошқарув раиси тайинланди

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси бошқарув раиси тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати Kun.uz’га хабар бермоқда.

Фото: Ўздонмаҳсулот

“Ўздонмаҳсулот” бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Шуҳрат Узоқов компания бошқарув раиси лавозимида иш бошлади.

Шуҳрат Узоқов 1978 йилда туғилган. У “Ўздонмаҳсулот” АК ва унинг тизим корхоналарида 2001 йилдан бошлаб турли лавозимларда ишлаган, 2019 йилдан буён жамият бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган Фаррух Пўлатов директор этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид