«Биз мамлакат истиқболини Марказий Осиёдаги энг йирик IT-ҳаб сифатида кўряпмиз» – МегаФон бош директори Хачатур Помбухчан
МегаФон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон IT-мутахассисларини ривожлантириш ва иш билан таъминлаш дастурини йўлга қўймоқда. Бу «ИННОСАНОАТ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумда кўзда тутилган.
Ҳамкорлик дастурлаш ва ишлаб чиқиш соҳасидаги талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича турли даражадаги мутахассисларни ўқитиш ва ривожлантиришга йўналтирилган. Ўқишдан сўнг иштирокчиларга малакасидан келиб чиқиб, амалиёт ўташ дастури ёки бирданига МегаФон жамоасида ҳақиқий лойиҳалар устида иш бошлаш имконияти тақдим этилади.
«МегаФон энг мураккаб IT-лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кенг қамровли тажрибага эга. Ўтган йили биз Ўзбекистон бозорига кирдик ва ҳамкорлар билан биргаликда уяли алоқа бозори етакчиларидан бири UCell’ни ўз ичига олган мамлакатдаги энг йирик рақамли ҳолдинг – Digital Holding’ни ривожлантириш билан шуғулланмоқдамиз, – деди МегаФон бош директори Хачатур Помбухчан. – Биз мамлакат истиқболини Марказий Осиёдаги энг йирик IT-ҳаб сифатида кўряпмиз ва олий тоифадаги ихтисослашган мутахассисларни тайёрлашда тажрибамиз билан бўлишиш ҳамда ўз ресурсларимизни ишга солишга тайёрмиз».
HeadHunter Ўзбекистон томонидан тайёрланган 2021 йил учун меҳнат бозори кузатувлари натижасига кўра, бугун IT мамлакат иш берувчилари орасида энг талаб юқори бўлган касб соҳалари бўйича иккинчи ўринни эгаллайди. IT соҳаси ишчиларининг даромадлари даражаси ва 2020 йилга нисбатан ўсиш суръатлари бўйича анъанага мувофиқ рейтингнинг юқори қаторидан жой олган.
«Бугун Ўзбекистон ёшларни IT-мутахассисликларга ўқитиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Шундай қилиб, агар 2000 йиллар бошларида мамлакатда атиги бир неча юз IT-мутахассислар бўлган бўлса, бугун улар сони 50 минг нафардан ошган. 2030 йилга қадар IT-мутахассислар сонини миллион кишига етказиш вазифаси белгиланган, – дейди Олег Пекось, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари. – Биз МегаФон билан ҳамкорлик АКТ соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш масалаларини олға силжитишга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз».
Digital Holding — Россиянинг «USM Тelecom» ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг қўшма корхонаси. ҚК таркибига Ucell телеком-оператори, New Solutions (илгари – ICS Holding Uzbekistan) ва CRPT Turon ҳам киради. ҚК фаолияти Ўзбекистон Республикасида халқаро стандартларга мувофиқ рақамли инфраструктурани шакллантириш ҳисобига телекоммуникациялардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва сифатини оширишга, шунингдек, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш, рақамли маркировка ва алоҳида товар турлари ҳаракатини назорат қилиш соҳаларида илғор технологияларни жорий этишга қаратилган.
МегаФон – бутунроссия рақамли имкониятлар оператори ва Россиядаги энг юқори мобил интернет тезлиги учун Ookla халқаро компанияси мукофотининг беш карра соҳиби. Компания АТ ва телекоммуникациялари йўналишларини бирлаштиради, мобил ва ўрнатилган алоқа, мобил ва кенг полосали интернет, рақамли телевидение ва ОТТ видеоконтент хизматлари, инновацион рақамли маҳсулот ва хизматларни тақдим этади. Россияда компания хизматларидан 74,4 млн мижоз фойдаланади.
Ucell – ўзбек телекоммуникация компанияси бозорда етакчилардан бири. Мобил алоқа ва кенг полосали интернетга уланиш хизматларини тақдим этади. Ucell – Ўзбекистонда биринчи бўлиб 5G стандартини қўллаган. Компания хизматларидан 7,4 млн абонент фойдаланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:26 / 13.04.2023
«МегаФон» Ўзбекистонда ҳаво сифатини назорат қилиш тизимини ишга туширди
20:32 / 30.01.2023
Алишер Усмонов «МегаФон»ни сотмоқда
15:30 / 27.04.2022
Тошкентда атроф-муҳит муҳофазасига оид янги лойиҳа ишга тушади
12:56 / 30.09.2021