Ўзбекистонда 10 та «Меҳрибонлик уйи», 4 та «Болалар шаҳарчаси» ва 2 та «Болалар уйи» ёпилди
“Меҳрибонлик уйлари”даги 1,5 мингга яқин ўғил-қизлар оилаларга олинди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Президент матбуот котиби хабарига кўра, охирги йилларда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганларга ғамхўрлик кўрсатиш бўйича янги тизим яратилгани таъкидланди.
Тизимга мувофиқ, “Меҳрибонлик уйлари”даги 1,5 мингга яқин ўғил-қизлар оилаларга олинди, 116 та оилавий уй ташкил қилиниб, 700 га яқин фарзандлар ота-она бағрида вояга етиши учун шароит яратилди.
Бунинг ҳисобига, 10 та “Меҳрибонлик уйи”, 4 та “Болалар шаҳарчаси” ва 2 та “Болалар уйлари” ёпилди.
Ўтган йили 757 нафар бола уй-жой билан таъминланди, 2022 йил якунига қадар яна 350 та ажратилади.
Давлат ҳисобидан 4 мингдан зиёд болаларда мураккаб операциялар ўтказилди.
Ўтган йили 42 мингга яқин ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация ва протез-ортопедия мосламалари олиб берилди.
Ўтган йили эшитиш қобилияти заиф 555 нафар бола кохлеар имплант билан таъминланди, жорий йилда яна 250 нафар болага шундай ёрдам кўрсатилади.
4 минг нафар кўзи ожиз болаларга Брайл алифбоси тарқатилди.
Бундан олдин Тошкент шаҳридаги 21-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ходимлардан бирига эътироз билдиргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:26 / 08.11.2024
“Эмбрионлар қаровсиз қолиб кетди” — ЭКУ орқали фарзанд кутган аёллар алданди(ми?)
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
13:50 / 11.10.2024
50 ёшдан кейин оила қурганлар сони маълум қилинди
17:16 / 05.09.2024