Жиззахда молиявий пирамидани тарғиб қилиш орқали фуқароларнинг 692,3 миллион сўмини қўлга киритган шахслар аниқланди
Улар ижтимоий тармоқларда гуруҳлар ташкил этиб, фуқароларга пулларини кўпайтириб беришни айтиб, алдаб пулларини ўзлаштиришган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда молиявий пирамидани тарғиб қилиб, фуқароларнинг катта миқдордаги пулларини ўзлаштирган шахслар аниқланган.
Жумладан, фуқаролар Ю.М., Ш.И. ва бошқалар 2022 йилнинг март ойида “Gift Of Legacy” номли ўйинни Instagram орқали ташкилотчилар кўрсатиб ўтган пластик картасига камида 200 минг сўм ёки 50 доллар миқдоридаги маблағни ўтказиб беришса, қисқа муддатда ушбу маблағни 7–8 баробарга кўпайтириб олишлари ҳақида реклама қилишган.
Бундан ташқари, улар Telegram’да “200 минг сўмлик ва 50 долларлик онлайн гап” номли гуруҳ ташкил этишиб, ўйин иштирокчиларининг 692,3 миллион сўм пулларини ўзлари ва танишларининг пластик карталарга ўтказиб олишга эришиб, пул маблағларининг бир қисмини кейинги иштирокчилар ҳисобидан дастлабки иштирокчилар ҳисобига ўтказиб беришган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:14 / 22.10.2024
Kun.uz огоҳлантирган Whats платформаси молиявий пирамида эканлиги тасдиқланди: ИИВ жиноят иши қўзғаган
17:08 / 24.09.2024
Молиявий пирамида тарғиботига йўл қўйган мактаб директори ва боғча мудираси ишдан олинди
17:56 / 21.09.2024
Молиявий пирамида услубидаги фирибгарлар давлат боғчаларида тарғибот бошлади
14:00 / 15.09.2024