Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Алишер Райимов Ангрен шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Алишер Абдумаликович Райимов Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
А.Райимов 1981 йил Бўстонлиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2005 йил Тошкент давлат техника университетини, 2020 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг “Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими лойиҳасини жорий этиш дирекцияси” филиали директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, Ангрен шаҳрининг аввалги ҳокими Нуриддин Абдураҳимов 11 май куни ҳаётдан кўз юмди.
Нуриддин Абдураҳимов 2022 йилнинг январ ойидан буён Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келганди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024