Ўзбекистон | 13:38 / 24.05.2022
9364
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда қарздор корхонага тегишли супермаркет биноси сотилди

Фото: AP

Хоразм вилояти, Тупроққалъа туманида банкдан кредит олган, аммо уни қайтармаган корхонанинг мулки аукционда сотилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди томонидан қарздор корхонадан «Халқбанки» Питнак филиали фойдасига қарийб 1,7 млрд сўм кредит қарзи ундириш тўғрисида қарор чиқарилган.

Бу ҳақдаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Тупроққалъа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор банк олдидаги кредит мажбуриятларини ихтиёрий муддатда бажармаган. 

Шундан сўнг, қарздорга тегишли бўлган супермаркет биноси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги электрон онлайн-аукционларини ташкил этиш маркази орқали «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасида савдога чиқарилиб, қарийб 1,6 млрд сўмга сотилиб, маблағ кредит қарзини қоплаш мақсадида банкнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилган.

Мавзуга оид