Ўзбекистон ва Туркия Бош прокуратуралари ўзаро ҳамкорлик масаласида келишиб олди
Бош прокуратурада Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг Туркия Олий кассацияси бош прокурори Бекир Шахин билан учрашуви бўлиб ўтди.
Бош прокуратура хабарига кўра, мулоқотда томонлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилди ва идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашди.
Учрашувнинг асосий воқеаси Бош прокуратура ва Туркия Олий кассация суди Бош прокуратураси ўртасида англашув меморандуми имзолангани бўлди.
Ушбу ҳужжат прокуратура органлари фаолият йўналишлари юзасидан илғор тажриба алмашиш орқали икки томонлама шерикликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашув якунида Бекир Шахин идоралараро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистон прокуратурасининг фахрий ходими” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Сўнгра, Туркия делегацияси аъзолари учун Бош прокуратура музейига экскурсия ташкил қилинди.
Кейинги манзил Бош прокуратура Академияси бўлиб, делегация аъзолари академиянинг фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Туркия делегацияси аъзолари истиқлол ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди.
Ўзбекистон адлия вазири Руслан Давлетов ва Олий суд раиси Козим Комилов ҳам Туркия Олий кассация суди бош прокурори Бекир Шахин билан учрашди.
Мавзуга оид
13:05 / 11.09.2024
764 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилган — Бош прокуратура
18:41 / 16.08.2024
Ниғматилла Йўлдошев Кураш федерацияси раислигига қайта сайланди
18:42 / 19.07.2024
Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни топшириш бўйича шартнома имзолади
11:13 / 09.07.2024