Хитой Ўзбекистонга ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун 37,5 миллион доллар ажратди
Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Жорий йил 24 май куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон ҳукумати ва Хитой ҳукумати ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, ҳужжат Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари Азиз Воитов ва Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Ян томонидан имзоланди.
Битим Хитой ҳукумати томонидан Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун 250 млн юан (37,5 млн доллар) миқдорида беғараз ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Қайд этилишича, бугунги кунгача икки мамлакат ўртасидаги техник-иқтисодий ҳамкорлик доирасида соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият, транспорт ва бошқа соҳаларда лойиҳалар амалга оширилган.
Мавзуга оид
20:39 / 13.11.2024
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
17:53 / 13.11.2024
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024