Ўзбекистон | 07:29 / 26.05.2022
9909
1 дақиқада ўқилади

Тошкент – Истанбул йўналишидаги самолёт Трабзон аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди

Uzbekistan Airways Тошкент – Истанбул йўналиши бўйлаб ҳаракатланган HY-273 рейси ҳақида расмий хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Кеча, 25 май куни HY-273 Тошкент – Истанбул авиақатновини амалга оширувчи ҳаво кемаси жадвалга мувофиқ Тошкентдан парвозни бошлаган.

Қайд этилишича, техник сабабларга кўра ҳаво кемаси Тошкент вақти билан соат 21:10 да Трабзон аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширган.

Билдирилишича, ҳаво кемаси бортидаги 240 йўловчи ҳаётига ҳеч қандай хавф туғилмаган. Барча йўловчилар Трабзон шаҳрида жойлашган меҳмонхонага жойлаштирилиб, тез фурсатларда белгиланган манзилга – Истанбул шаҳрига етказилади.

HY274/25МАЙ22 Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича авиақатнов вақти кечиктирилган (Истанбул маҳаллий вақти билан жадвалга мувофиқ 21:45 режалаштирилган парвоз). Айни вақтда Истанбулдан Тошкентга йўловчиларни олиб кетиш учун резерв ҳаво кемасини юбориш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

“Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз, шунингдек, юзага келган вазиятни тўғри тушунишингизни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид