Самарқандда 2 килограмм опийни 30 минг долларга сотмоқчи бўлган тожикистонлик ушланди
Тожикистонлик шахс 2 килограмм опийни харидор сифатида жалб қилинган фуқаро ҳамда тезкор ходимга сотмоқчи бўлганида қўлга олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 3 июн куни вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Тойлоқ туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Тойлоқ тумани «Галаботир» МФЙ ҳудудида 47 ёшли Тожикистон фуқароси тадбирга харидор тариқасида жалб этилган фуқаро ва тезкор ходимга 30 минг доллар эвазига 2 килограмм миқдоридаги опий гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Гиёҳванд модда тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Сурхондарёда 40 килограмм опийни 140 минг долларга сотмоқчи бўлган деновлик шахс ушланганди.
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024