Жамият | 17:00 / 07.06.2022
10558
1 дақиқада ўқилади

Ўзагролизинг - Ўзбекистон лизинг бозори етакчиси халқаро молия бозорига кириб бормоқда

Фото: Ўзагролизинг

“Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятининг 2019-2021 йиллардаги молиявий-хўжалик фаолияти дунёнинг етакчи аудиторлик ташкилотларидан бири - “Grant Thornton” томонидан ўрганиб чиқилиб, ижобий аудиторлик хулосаси берилди.

Ушбу муваффақият, ташкилотга халқаро кредит рейтингларидан жой олиш, халқаро молия бозорида евробондлар жойлаштириш ва энг асосийси тўғридан тўғри чет эл инвестициялари, узоқ муддатли ва паст фоизли кредит маблағларини жалб қилиш ҳисобига лизинг хизматлари кўламини кенгайтириш ва республика қишлоқ хўжалиги корхоналари техника паркини модернизация қилиш бўйича фаолиятни кескин жадаллаштириш имконини беради.

Маълумот учун, ҳозирги кунда ташкилот 60 га яқин турдаги замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини қулай шартларда лизинг асосида етказиб бермоқда, натижада 2021 йилда техника етказиб бериш бўйича ўсиш суръати олдинги йилга нисбатан 120 фоизни ташкил этди.

Расмий сайт

Telegram

Facebook

Instagram

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид