Ўзбекистон | 14:49 / 22.04.2024
2553
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистондаги йирик лизинг компанияларидан бири – “Ўзагролизинг” АЖ ўсишнинг янги босқичини намойиш этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон – 2024 йил 15 апрел – қишлоқ хўжалиги техникалари лизингига ихтисослашган ҳамда кейинги йилларда салмоқли ютуқларга эришган “Ўзагролизинг” АЖ давлат лизинг компанияси қишлоқ хўжалиги техникалари лизинги бозоридаги ўз ўрнини мустаҳкамлаб, фаолиятини кенгайтириш устида иш олиб бормоқда.

Давлат раҳбарининг кўрсатмаларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар фаолиятини янада ривожлантириш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида корхона ўз фаолият самарадорлигини ва халқаро стандартларга мувофиқлигини ҳамда узоқ муддатли, паст фоизли кредит ресурсларини жалб қилиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган муҳим тадбирларни амалга оширди.

“Ўзагролизинг” АЖнинг эришган асосий ютуқлари қаторига қуйидагилар киради:

  • Халқаро маслаҳатчиларни жалб қилиш: 2021 йилдан бошлаб компаниянинг жорий фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилиш, SWОТ таҳлилларини ўтказиш, қолаверса, халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш ҳамда жамият фаолиятини ривожлантиришга қаратилган йўл харитасини ишлаб чиқиш мақсадида халқаро экспертлар жалб қилинди.
  • Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)ни жорий этиш: 2019 йилдан бошлаб “Ўзагролизинг” компаниясининг молиявий маълумотлари шаффофлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида ҳисоботлар IFRS (МҲХС) халқаро стандартларига ўтказилди.
  • Халқаро аудитдан ўтказиш: 2019 йилдан бошлаб компания корпоратив бошқарувнинг юқори стандартлари асосида юритилишини таъминлаш, шунингдек, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида, ҳар йили халқаро аудитдан ўтказиш йўлга қўйилди.
  • Устав капиталини кўпайтириш: 2023 йилда компания устав капиталини қўшимча 25 миллион АҚШ долларига муваффақиятли ошириб, ўз капиталини 40 миллион АҚШ долларига етказди. Бу орқали жамият, халқаро стандартлар бўйича умумий қабул қилинган капиталнинг етарлилигига эришди ҳамда корхона учун халқаро молия ташкилотлари томонидан сармояларни жалб қилиш имкониятлари яратилди.
  • Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик: 2023 йилда, “Ўзагролизинг” АЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожлантириш ва тадқиқотлар халқаро маркази” (ISCAD), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари билан фаол ҳамкорлик қилиши натижасида лизинг компанияларининг халқаро молия ташкилотлари лойиҳаларида иштирокчилар қаторига киритилишига муваффақ бўлди. Бу эса, Ўзбекистонда лизинг фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш учун янги имкониятларни очиб берди.
  • Жаҳон банкидан маблағларни жалб қилиш: 2024 йил феврал ойида, “Ўзагролизинг” АЖ, Жаҳон банкининг ижобий хулосаларини олди (due diligence) ҳамда 30 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олиш бўйича шартнома имзолади. Икки ой мобайнида жамият томонидан ажратилган маблағдан 20 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди ҳамда фермерлар ва кластерлар учун замонавий ва юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишга сарфланди.
  • Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИCА) билан шартнома имзолаш: “Ўзагролизинг” АЖ ЖИCА томонидан тайинланган AFC (Agriculture & Finance Consultants) халқаро консалтинг компанияси томонидан тегишли текширувдан (due diligence) муваффақиятли ўтиб, жорий йилнинг 15 апрел санасида 40 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш бўйича шартнома имзолади. Компания ушбу маблағларни қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилаётган маҳсулотлар ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш мақсадида уларни замонавий техникалар билан таъминлаш учун сарфлашни режалаштирган.

Ўсишнинг янги босқичи:

  • 2024 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича, “Ўзагролизинг” АЖ томонидан 1648 дан зиёд ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 247 фоизга кўп қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг асосида етказиб берилди (маълумот учун: 2023 йил давомида компания томонидан 1505 дона қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг асосида етказиб берилган).

“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти республика қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Компания қишлоқ хўжалиги корхоналарига замонавий ва юқори унумли техникаларни қулай лизинг шартлари асосида фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Бу эса ҳосилдорликни ошириш, таннархни пасайтириш ва маҳсулот сифатини яхшилашга ёрдам беради. Йил охирига қадар “Ўзагролизинг” АЖ 10 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникаларини Ўзбекистон Республикаси аграр секторига лизингга беришни режалаштирган.

Шунингдек, компания ўз фаолиятини диверсификация қилишга алоҳида эътибор қаратган. Жумладан, замонавий, энергия тежамкор, экологик ва инновацион иссиқхона шаҳарчаларни қуриб уларни тайёр ҳолда лизингга бериш, майда чорвачилик учун тайёр фермалар, мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва сақлаш ускуналари, шунингдек, логистика марказлари учун юк машиналар лизинги жорий йилда йўлга қўйилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид