Ўзбекистон | 16:31 / 08.06.2022
9149
1 дақиқада ўқилади

Tошкент шаҳри яшиллик даражаси 27 фоиз — Ўзгидромет

Ўзгидромет ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг яшиллик даражаси 3 фоиз экани ҳақида тарқалган хабарларга раддия берди. Бу маълумот техник сабабларга кўра хато кетган.

Фото: KUN.UZ

7 июн куни АОКАда республика ҳудудларида ва Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинг натижалари ҳолатига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтганди. Унда Ўзгидромет бош директор ўринбосари Ибратжон Каримов Тошкент шаҳрининг 3 фоиз қисми яшиллик билан қоплангани ҳақида маълумот берган.

Бош директор берган маълумот ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгач, Ўзгидромет берилган маълумотга раддия эълон қилди.

Унда айтилишича, Ўзгидромет ахборот хизмати мутахассислар томонидан Тошкент шаҳрининг яшиллик қисми бўйича тайёрланган маълумотда техник хатоликка йўл қўйилган.

"Шу туфайли ахборот берилаётганда камчиликка йўл қўйилган. Бугунги кунда шаҳарнинг яшиллик даражаси 26,8 фоизни ташкил этади. Келтирилган ноқулайликлар учун жамоатчиликдан узр сўраймиз", – дейилган хизмат хабарида.

Мавзуга оид