Иқтисодиёт | 08:40 / 10.06.2022
22594
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон 4 ойда 62 та давлатга 1,1 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотларини сотди
4 ойда 1,1 млрд АҚШ долларига тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистондан қиймати 1,1 млрд АҚШ долларига тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.
Қайд этилишича, бу умумий экспорт ҳажмининг 15,1 фоизини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ўсган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистондан 4 ой давомида дунёнинг 62 та давлатига 452 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.
Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми қуйидагича:
- пахтадан йигирилган ип – 592 млн;
- тайёр трикотаж маҳсулотлари – 249 млн;
- нақшли мато – 90,7 млн;
- пахтадан газламалар – 48 млн;
- ипак ва ипак маҳсулотлари – 21 млн;
- пахта маҳсулотлари – 14,2 млн;
- гиламлар – 9,7 млн;
- бошқа тўқимачилик маҳсулотлари – 41 млн АҚШ доллари.
Бундан олдин Ўзбекистон маҳсулотлари асосан Хитойга сотилаётгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024