Ўзбекистон | 11:04 / 13.06.2022
12115
1 дақиқада ўқилади

Оилавий ажримлар сони 23 фоизга ошди

Ўзбекистонда 1 январдан 1 июнгача 20 798 та оила расман ажрашди. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4700 тага кўп.

2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига ФҲДЙ органлари томонидан республика бўйича 20 798 та ажрим қайд этилган. Адлия вазирлиги хабарига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 700 тага кўпайган.

Хусусан, судларнинг тегишли қарорларига асосан - 14 986 та, ўзаро розилик асосида - 5 812 та ажрим ҳолати қайд этилди.

Ҳудудлар кесимида ажримлар бўйича Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳарда энг юқори кўрсаткичлар қайд этилди.

Бунда:

  • Самарқанд вилояти – 368 та;
  • Фарғона вилояти – 793 та;
  • Қашқадарё вилояти – 368 та;
  • Андижон вилояти – 800 та;
  • Сурхондарё вилояти – 353 та;
  • Наманган вилояти – 706 та;
  • Тошкент вилояти – 693 та;
  • Тошкент шаҳри – 732 та;
  • Бухоро вилояти – 184 та;
  • Жиззах вилояти – 248 та;
  • Қорақалпоғистон Р. – 76 та;
  • Хоразм вилояти – 176 та;
  • Навоий вилояти – 109 та;
  • Сирдарё вилояти – 206 та ажрим кузатилди.

Мавзуга оид