Жамият | 20:41 / 28.06.2022
15752
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда пиёдани уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетди. Жабрланувчи аёл вафот этди

Ҳайдовчи ВАЗ 2105 машинаси билан аёлни уриб юбориб, қочиб кетган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 24 июн куни 20:45 ларда 4Р-42 автомобил йўлининг Фориш тумани Амир Темур маҳалласидан ўтувчи 92-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Фориш йўналишида ҳаракатланиб кетаётган номаълум машина йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Оқибатда Қўлба қишлоғида яшовчи 1971 йилда туғилган аёл оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Олиб борилган тезкор суриштирув давомида ЙТҲни Қўлба қишлоғида яшовчи 1976 йилда туғилган фуқаро ўз бошқарувидаги ВАЗ-2105 машинаси билан содир этгани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Фориш туман ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид