Ўзбекистон | 09:53 / 25.10.2024
1950
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди

Ҳодиса содир бўлган маҳаллада ЙҲХБ мутасаддилари ва аҳоли иштирокида ЙТҲ муҳокамаси ўтказилган.

Самарқанд вилояти Иштихон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 21 октябр куни содир бўлган.

Cobalt машинаси Иштихон тумани “Азамат” МФЙ ҳудудидан ўтган автомобил йўлида кўчани белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Оқибатда, пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳодиса содир бўлган маҳаллада ЙҲХБ мутасаддилари ва аҳоли иштирокида ЙТҲларнинг олдини олиш бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилган.

 

Мавзуга оид