Ўзбекистон | 07:38 / 29.06.2022
17769
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда интернетга уланган энг кам абонентлар сони қайси ҳудудда экани маълум қилинди

Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони қанча экани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига, интернет тармоғига уланган абонентлар сони қарийб 23 миллионни ташкил этган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 15 фоизга ошган.

Ҳудудлар орасида интернет тармоғига уланганлар сони:

  • энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида - 4,3 миллион;
  • энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида - 0,6 миллион.

Бундан олдин Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари кўпроқ қайси хорижий тилни ўрганаётгани очиқланганди.

Мавзуга оид